Ўзбекистон 2017 йилда 26,8 мингта енгил автомашина экспорт қилди

10:13 01 Июнь 2018 Иқтисодиёт
862 0
Фото: kabar.kg

Ўтган йили GM Uzbekistan томонидан 140 минг 247 дона автомобиль ишлаб чиқартлган бўлиб, 2016 йил билан таққослаганда ўсиш ҳажми 59 фоизни ташкил этди. Бу ҳақда «Ўзавтосаноат» акциядорлик жамияти томонидан ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилинди.

ЎзА хабарига кўра, Самарқанд автомобиль заводида ўтган йилда 3,6 минг юк автомобили ва автобус ишлаб чиқарилган. Ўсиш ҳажми 5,5 фоизни ташкил этган. JV MAN Auto Uzbekistan қўшма корхонасида эса 1,2 минг юк автомобили ва автобус ишлаб чиқарилган.

Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган енгил ва юк автомобиллари, автобуслар ички эҳтиёждан ташқари хорижий давлатларга ҳам экспорт қилинмоқда.

"2017 йили 26 800 енгил автомобилни экспорт қилдик. Машиналарнинг асосий қисми Россияга етказиб берилмоқда. Бу мамлакатда Ravon Nexia R3 энг оммабоп ва харидоргир автомобиллар сирасига киради", — деган «Ўзавтосаноат» АЖ раиси ўринбосари А.Мусаев.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар