“Ўзбекгидроэнерго” Хитойнинг йирик корпорацияси билан техникалар харид қилиш бўйича келишувга эришди

16:39 08 Август 2018 Иқтисодиёт
545 0
Фото: The Wall Street Journal

“Ўзбекгидроэнерго” акциядорлик жамиятида бўлиб ўтган навбатдаги учрашувда Хитой Халқ Республикасининг “SANY Heavy Industry Northwest Co LTD” корпорацияси билан гидроэнергетика соҳасида ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.

Жамият мазкур компания билан савдо-сармоявий алоқаларни мустаҳкамлашга интилаётгани бежиз эмас. Чунки 1989 йилда иш бошлаган корпорация ҳозирда қурилиш техникалари ишлаб чиқариш бўйича жаҳонда етакчилар сафидан жой олган. Унинг Хитойдаги бешта индустриал паркидан ташқари, АҚШ, Германия, Ҳиндистон ва Бразилия давлатларида тўртта тадқиқотчилик ҳамда ишлаб чиқариш базаси мавжуд. Тайёрланаётган замонавий махсус ва қурилиш транспортлари 150 дан ортиқ мамлакатлар, шу жумладан, Ўзбекистонга ҳам етказиб берилмоқда.

“SANY Heavy Industry Northwest Co LTD” корпорацияси президенти Сян Вэнбо мамлакатимизда гидроэнергетика соҳасини ривожлантиришга эътибор қаратилаётганига алоҳида тўхталиб, тизимда олиб борилаётган бунёдкорлик ишлари, айниқса, кичик ва йирик гидротехника иншоотлари қурилаётганини юқори баҳолади. Бу борада келгусида ҳам ҳамкорлик қилишга тайёр эканлигини мамнуният билан изҳор этди.

Мулоқот давомида томонлар замонавий техникалар харид қилиш ва етказиб бериш юзасидан келишиб олдилар.

Учрашув сўнгида икки ташкилот ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

“Ҳаёт” фильми энди телеэкранларда. У байрам кунлари МТРК телеканаллари орқали эфирга узатилади

Осмонга кўтарилаётган ҳарбий вертолётлар, қирувчи самолётлардан олинган тасвирлар, жанг майдонидаги қонли муҳораба, оҳ-воҳлар, бақир-чақирлар... Аскар снайперлик винтовкасининг дурбини орқали душманнинг пешонасини мўлжалламоқда. У айнан қаерга ўқ узмоқчи эканини зийрак бўлмаган томошабин ҳам дарров илғаши тайин: дурбиннинг мўлжал белгиси экранда кўз ўнгингизда туради.

12 Январь 2019