Ўзбек ва корейс халқлари дўстлиги намоён бўлди

19:55 19 Апрель 2019 Сиёсат
277 0

Ўзбекистон Республикаси Президент Шавкат Мирзиёев ва Корея Республикаси Президенти Мун Чжэ Ин рафиқалари билан бирга икки мамлакат санъат усталарининг концерт дастурида иштирок этди. ​

Олий мартабали меҳмон шарафига ташкил этилган ушбу концертда юртимиз санъаткорлари, корейс маданият маркази аъзолари ва Жанубий Кореядан келган ижодий гуруҳлар қатнашди. 

Маълумки, юртимизда икки юз мингга яқин корейс миллатига мансуб фуқаролар яшайди. Улар мамлакатларимиз ва халқларимизни янада яқинлаштиришда катта роль ўйнамоқда. 

Эртага Тошкентда Корейс маданияти ва санъати уйи очилади. У корейс халқининг маданий меросини сақлаш ва ривожлантиришга хизмат қилади. 

Концертда ўзбек ва корейс миллий куй-қўшиқлари ижро этилди. Уларда халқларимиз ўртасидаги дўстлик, маданий ҳамкорлик яна бир бор намоён бўлди.

Президентлар концерт иштирокчилари билан эсдалик учун суратга тушди.

 


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019