Ўзбек спорти тарихида янги саҳифа очилди

15:33 23 Апрель 2018 Спорт
691 0
Фото: olympic.uz

20-22 апрель кунлари пойтахтимиз йирик нуфузли мусобақа — бадиий гимнастика бўйича Жаҳон кубогининг учинчи босқич баҳсларига мезбонлик қилди. Унда дунённиг 14 мамлакатидан ташриф буюрган спортчилар совринли ўринлар учун кураш олиб боришди.

Мусобақада ҳамюртимиз Сабина Ташкенбаева ўзбек гимнастикаси учун тарихий натижа қайд этди. У булава билан машқларда кумуш медални қўлга киритди. Бунгача, гимнастикачиларимиз Жаҳон кубоги баҳсларида кумуш медаль қўлга кирита олмагандилар. Мусобақада шунингдек, бошқа бир спортчимиз Нуриниссо Усмонова ҳам иштирок этди. Кўпкураш якунларига кўра, Сабина 14 нафар спортчи ичида 8-ўринни қўлга киритган бўлса, Нуриниссо 13-ўринни эгаллади. Шунингдек, Сабина ҳалқа билан машқларда олтинчи ўринни эгаллади. 

Энди Сабина ва Нуриниссо Осиё ўйинларига тайёргарлик кўради. Ҳозирги кунда Жакартадаги Осиё ўйинларида иштирок этадиган уч нафар бадиий гимнастикачимиздан иккисининг номи аниқ бўлиб улгурган. Улар Сабина Ташкенбаева ва Нуриниссо Усмоновадир. Учинчи иштирокчи ким бўлиши эса айни пайтда гимнастика федерацияси, мутахассис ва мураббийлар томонидан аниқланмоқда. 
 


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар