Ўзбек қовунининг довруғи дунёга ёйилмоқда

18:43 04 Сентябр 2020 Жамият
267 0

Ўзбекистон Республикасининг Бенилюкс мамлакатларидаги элчихонаси кўмагида Фарғона вилоятидан маҳаллий экспортёр "Top Cherry" масъулияти чекланган жамият томонидан етиштирилган ўзбек қовуни Нидерландияга етказиб берилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА.

Нидерландиянинг Win and Win компанияси билан имзоланган шартномага мувофиқ, 20 тонна полиз экинининг биринчи жўнатмаси 31 август куни Ди Лиера шаҳри омборига етказиб берилди. Келажакда қовунлар Роттердам шаҳри ва унинг атрофидаги дўконларга ҳам етказилиши режалаштирилган.

Импорт қилувчи компания раҳбари Меҳмет Масмасанинг таъкидлашича, Нидерландия бозори Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари учун истиқболлидир. «Лолалар мамлакати» янги узилган ва қуритилган меваларни, айниқса, қора ва хилма-хил рангдаги майиз, шунингдек, ёнғоқларни импорт қилишдан манфаатдор.

Нидерландия бозорини ўрганиш жараёнида полиз экинлари, айниқса ширинлиги тилни ёрадиган ўзбек қовунларини сотиб олишга бўлган қизиқиш юқорилиги маълум бўлди.

Нидерландиялик импортёр ўзбек маҳсулотларининг юқори сифатини қайд этар экан, уларнинг қадоқлаш, сертификатлаш ва саралашда Европа стандартларига мослигини қайд этди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?