Ўзбек қизи илк маротаба БМТ комиссиясида қатнашди

13:43 05 Июль 2018 Жамият
609 0
БМТ Штаб-квартираси. Нью-Йорк.

БМТнинг Халқаро тижорат ҳуқуқи бўйича комиссиясининг жорий йил май ойида бўлган ишчи гуруҳ йиғилиши ва июнь ойида бўлиб ўтган 51-сессиясига ўзбек қизи Феруза Бобоқулова делегат сифатида таклиф этилди.

Феруза Тошкент шаҳридаги Халқаро Вестминстер университети ўқитувчисидир. Комиссия йиғилишларида Ўзбекистон Республикасидан ҳалигача биронта ҳам делегат иштирок этмаган эди. Феруза Бобоқулова БМТ комиссиясида Ўзбекистон Республикасининг илк вакили сифатида иштирок этди. Шунингдек, у жорий йил 21 июнда Халқаро савдо палатаси қошидаги Халқаро тижорат арбитраж судининг Бутунжаҳон кенгашида суд аъзоси этиб тайинланди.

Болалигидан фаол бўлган Феруза Америка Қўшма Штатлари Техас штати Олней юқори мактабини имтиёзли диплом ва “Техас олими 2006” махсус медали билан битириб, Тошкент Халқаро Вестминстер университетининг тижорат ҳуқуқи йўналишини ҳам имтиёзли диплом билан тугатган.

Феруза университет талабаларига “Халқаро тижорат арбитражи”, “Бизнес ҳуқуқи” ва “Буюк Британия жиноят ҳуқуқи” фанларидан дарс беради. “Халқаро тижорат арбитражи” ва “Буюк Британия жиноят ҳуқуқи” фанларини ишлаб чиққан, шунингдек, кафедра ўқув дастурига киритишдаги ва иш фаолиятидаги изланишлари ҳам касбдошлари орасида юксак эътирофга сазавор бўлган.
Дилфуза Собирова.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

“Ҳаёт” фильми энди телеэкранларда. У байрам кунлари МТРК телеканаллари орқали эфирга узатилади

Осмонга кўтарилаётган ҳарбий вертолётлар, қирувчи самолётлардан олинган тасвирлар, жанг майдонидаги қонли муҳораба, оҳ-воҳлар, бақир-чақирлар... Аскар снайперлик винтовкасининг дурбини орқали душманнинг пешонасини мўлжалламоқда. У айнан қаерга ўқ узмоқчи эканини зийрак бўлмаган томошабин ҳам дарров илғаши тайин: дурбиннинг мўлжал белгиси экранда кўз ўнгингизда туради.

12 Январь 2019