Ўзбек олими Альфред Нобель номидаги мукофот билан тақдирланди

16:08 12 Октябр 2018 Жамият
2331 0

“Халқ сўзи Online”. Раҳматилла Шералиев. Ўзбекистонлик олим, техника фанлари доктори, профессор, академик Абдурашид Ҳасановнинг меҳнатлари халқаро миқёсда эътироф этилди.

Унинг маънавий-маърифий, илм-фан соҳаси ривожига қўшган улкан ҳиссаси Россия Фанлар Академияси томонидан таъсис этилган Альфред Нобел номидаги медалга лойиқ деб топилди. Кеча Россия Федерациясининг Сочи шаҳрида Абдурашид Ҳасановга мазкур медал тантанали равишда топширилди. Шунингдек, мазкур тадбирда академик Абдурашид Ҳасанов муаллифлигида чоп этилган китоблар ҳам юқори баҳоланди.

 


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар