Ўзбек олимаси «Туран Биримдиги» медали билан тақдирланди

16:50 09 Август 2020 Маданият
541 0

Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти ижтимоий фанлар кафедраси мудири, тарих фанлари доктори, профессор Шоҳистахон Улжаева «Янги овоз» Марказий Осиё ёзувчилари ва тарихчилар иттифоқи Қирғизистон филиалининг «Туран Биримдиги» медали билан тақдирланди. Бу ҳақда kabar.kg сайти маълум қилди.

Улжаева Амир Темур даври илмий меросини ўрганишга, Марказий Осиё халқлари ўртасидаги дўстликни мустаҳкамлашга, хусусан, қирғиз ва ўзбек олимлари ҳамкорлигини ривожлантиришга қўшган улкан ҳиссаси ва ютуқлари учун тақдирланди.

Бу ҳақда «Янги Овоз» Марказий Осиё ёзувчилари ва тарихчилар уюшмаси директорлар кенгаши раисининг ўринбосари, «Амир Темур» ОБФнинг Қирғизистондаги бош директори Жолдошбек Монолдоров ўзбекистонлик олимага ёзган хатида эътироф этади.

“Сиз бугунги синовли кунларда Ўзбекистон маданияти ва тарихи ривожига жуда катта ҳисса қўшмоқдасиз!” – дейилади мурожаатда.

Профессор Улжаева Амир Темур салтанати даврида илмий мерос ва архив материалларини ўрганиш бўйича таниқли тарихчи-мутахассислардан бири саналади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?