Ўзбек ноширлари “Eurasian book fair — 2019” халқаро китоб кўргазма-ярмаркасида иштирок этади

21:46 11 Апрель 2019 Жамият
395 0

Иллюстратив фото

Шу йилнинг 24 — 27 апрель кунлари Қозоғистоннинг Нур-Султон шаҳрида “Eurasian book fair — 2019” IV Евросиё халқаро китоб кўргазма-ярмаркаси ташкил этилади. Унда мамлакатимиздан Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги тасарруфидаги нашриётлар янги китоблар тўплами билан иштирок этади. Бу ҳақда Агентликнинг “Телеграмм” ижтимоий тармоғидаги расмий каналида маълум қилинди.

Маълумот учун: 1996 йилдан буён ҳар йили 23 апрелда “Жаҳон китоб ва муаллифлик ҳуқуқлари куни” дунё бўйлаб кенг нишонланади. 2001 йилдан бошлаб ҳар йили турли шаҳарларга Жаҳон китоблари пойтахти унвонини бериш анъана тарзига кирган. Ҳозирги пайтгача Мадрид (Испания), Александрия (Миср), Нью-Деҳли (Ҳиндистон), Монреал (Канада), Богота (Колумбия), Байрут (Ливан), Любляна (Словения), Буэнос-Айрес (Аргентина), Ереван (Арманистон), Бангкок (Таиланд), Порт-Харкорт (Нигерия), Врослав (Польша), Афина (Греция) каби шаҳарлар ана шу унвонга сазовор бўлган.

Мазкур нуфузли тадбир китобхонликни оммалаштириш, нашриётлар, ёзувчилар, маданий-маърифий муассасалар, китоб савдоси билаш шуғулланадиган ташкилотларнинг ўзаро ҳамкорлигини мустаҳкамлаш, жаҳон ноширлик ҳамда полиграфия саноати тажрибасини ўрганиш, етакчи нашриётларнинг энг яхши замонавий китоблар тўпламини ўқувчилар ва харидорларга етказиш, китоб маҳсулотларини янги технологиялар асосида ишлаб чиқариш ҳамда тарқатишга доир истиқболли вазифаларни белгилаш ва халқаро маданий алоқаларни ривожлантиришга хизмат қилади.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019