Ўзбек миллий каштачилиги ва Хоразм лазгиси ЮНЕСКОнинг “Инсониятнинг номоддий маданий мероси“ рўйхатига киритилади

13:15 21 Май 2019 Маданият
456 0

Миллий матбуот марказида “Умрбоқий мерос“ Ўзбекистон маданияти ва санъати тарғибот маркази тақдимотига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Анжуманда таниқли санъат усталари, фан ва маданият соҳаларининг етук намоёндалари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди.

Тадбирда ўзбек миллий санъати ва маданиятини, урф-одатлар ва миллий қадриятларини кенг тарғиб қилиш, Ўзбекистон номоддий маданий меросини муҳофаза қилиш, сақлаш, амалий ва тасвирий санъатни, халқ оғзаки ижоди, этнография, санъатшунослик, ўзбек миллий мусиқа ва мақом санъатини ривожлантириш каби вазифалар Марказнинг асосий мақсади эканлиги эътироф этилди.

Анжуманда ўзбек миллий каштачилиги ҳамда Хоразм лазгиси ЮНЕСКОнинг “Инсониятнинг номоддий маданий мероси“ Репрезентатив рўйхатига киритилиши кутилаётгани ҳақида таъкидлаб ўтилди.

Юлдуз ЎРМОНОВА, “Халқ сўзи“


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019