Ўзбек курсантлари халқаро олимпиадада совриндор бўлди

17:48 20 Май 2019 Жамият
151 0

Ўзбекистон Қуролли Кучлари академиясининг курсантлари МДҲга аъзо давлатлар ҳарбий олий таълим муассасалари курсантлари ўртасида ўтказилган ҳарбий-профессионал тайёргарлик бўйича Халқаро олимпиадада иккинчи ўринни қўлга киритди.

Халқаро олимпиаданинг мазкур йўналиши бўйича биринчилик Рязан десантлар тайёрлаш билим юрти вакилларига насиб этди. Кучли учликка Қирғизистон қуролли кучлари Ҳарбий институти курсантларидан иборат жамоа якун ясади.

Совриндор курсантларимиз Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида тантанали кутиб олинди. Маросимда Қуролли Кучлар академияси жамоаси, курсантларнинг қариндошлари ва яқинлари иштирок этди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019