“Ўзбек киноси кунлари” Қозон шаҳрида давом этмоқда

15:46 04 Октябр 2019 Маданият
355 0

Кеча Қозон шаҳридаги “Мир” кинотеатрида “Ўзбек киноси кунлари” очилди.

Тадбирда Татаристон Республикаси маданият вазирининг ўринбосари Дамир Натфуллин, Ўзбекистон Республикасининг Қозондаги консуллиги бош консули Фариддин Насриев, Ўзбекистон делегациясидан Ўзбекистон халқ артисти Ражаб Адашев ҳамда киноактриса Феруза Саидовалар иштирок этишди. Бу ҳақда "Ўзбеккино" хабар берди.

Очилиш маросимидан сўнг, режиссёр Умид Ҳамдамовнинг “Иссиқ нон”, Ҳилол Насимовнинг “Ҳаёт” бадиий фильмлари намойиш этилди. 4-5 октябрь кунлари татаристонлик киномухлислар ва Қозондаги ўзбек диаспорасига режиссёр Зулфиқор Мусоқовнинг “Берлин-Оққўрғон” ва “Абдуллажон”, Абдувоҳид Ғаниевнинг “Элпарвар” ҳамда Акбар Бектурдиевнинг “Тинчлик ортида” бадиий фильмлари тақдим қилинади.

Эслатиб ўтамиз, 1 октябрь куни Москвада “Ўзбек киноси кунлари“ тадбири бошланган. Беш кун ичида томошабинларга ўзбекистонлик режиссёрлар томонидан ишлаб чиқарилган 10 та бадиий ва 4 та ҳужжатли фильм намойиш этилмоқда.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Муштарийлар учун ажойиб янгилик!

Юқоридаги суратда бунинг учун нима қилиш лозимлигини томоша қилишингиз мумкин.

09 Декабрь 2019