Ўзбек киноижодкорлари Истанбулда «Истанбуллик миллиардер» фильмини суратга олмоқда

15:29 27 Май 2018 Маданият
764 0

«Proart.uz» компанияси ҳамда продюсер Руслан Мирзаев ижодий жамоаси Туркиянинг Истанбул шаҳрида «Истанбуллик миллиардер» номли фильмни суратга олмоқда. Бу ҳақда продюсер Руслан Мирзаев «Дарё» нашрига берган интервьюсида  маълум қилди.

«Истанбуллик миллиардер» комедияси режиссёр Озод Шамс, оператор Анвар Одилов томонидан суратга олинмоқда. Фильм сценарийси Саида Ваҳобова ҳамда Феруза Фаттоҳовалар томонидан ёзилди.
Фильмда бош ролларни Муҳаммад Исо Абдулхайиров, Асқар Ҳикматов, Умид Эргашев, Хосият Ҳусанова, Ситора Алимжонова, Зуҳра Солиевалар ижро этишмоқда. Бундан ташқари фильмда турк актёрлари ҳам рол ижро этади.
Суратга олиш ишлари 12 май куни бошланган эди. Фильм премьераси куз фаслида бўлиб ўтиши режалаштирилган.
Руслан Мирзаев, продюсер
 
 


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

“Ҳаёт” фильми энди телеэкранларда. У байрам кунлари МТРК телеканаллари орқали эфирга узатилади

Осмонга кўтарилаётган ҳарбий вертолётлар, қирувчи самолётлардан олинган тасвирлар, жанг майдонидаги қонли муҳораба, оҳ-воҳлар, бақир-чақирлар... Аскар снайперлик винтовкасининг дурбини орқали душманнинг пешонасини мўлжалламоқда. У айнан қаерга ўқ узмоқчи эканини зийрак бўлмаган томошабин ҳам дарров илғаши тайин: дурбиннинг мўлжал белгиси экранда кўз ўнгингизда туради.

12 Январь 2019