Ўзбек — Хитой фармацевтика заводи қурилиши бошланди

16:44 05 Ноябрь 2019 Жамият
511 0

Инновацион ривожланиш вазирлигида ХХР илм-фан ва технологиялар вазирлигининг Ижтимоий соҳаларда илм-фан ва технологияларни ривожлантириш департаментининг бош директори ўринбосари Тян Баогу бошчилигидаги Хитой делегацияси қабул қилинди. Делегация аъзолари қаторидаги Анъанавий хитой тиббиёти миллий ассоциацияси раҳбари Ванг Сиженг, Хитой Фанлар академиясининг Марказий Осиё дори воситаларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш маркази директори Айса Хожиакбар ҳам музокараларда иштирок этдилар.

Томонлар Ўзбек-Хитой технопаркини яратиш ҳамда дори субстанцияларини синтези бўйича фармацевтика заводининг қурилиши бўйича лойиҳани батафсил муҳокама қилдилар.
Таъкидлаш жоизки, ҳозиргача асосий дори субстанциялари юртимизга хориждан олиб кирилмоқда.
“Навоий” эркин иқтисодий зонасида дори субстанцияларининг синтези бўйича Ўзбек-Хитой тиббиёт технологик паркининг яратилиши мазкур соҳада туб ўзгаришлар ясайди. Мазкур лойиҳа босқичма-босқич ишлар амалга оширилади.
10 млн. АҚШ доллари қийматидаги ушбу инвестицион лойиҳа Инновацион ривожланиш вазирлиги, Навоий вилояти ҳокимлиги ва Фармацевтика соҳасини ривожлантириш агентлиги ҳамкорлигида ўз ишини бошлади.

“Халқ сўзи”.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?