Ўзбек гилослари Жанубий Корея супермаркетларида сотилмоқда

13:12 23 Май 2020 Иқтисодиёт
472 0

Бугун “Ўзбекистон ҳаво йўллари“ миллий авиакомпаниясининг юк ташиш бўйича чартер рейси билан Корея Республикасининг Инчон шаҳрига диёримизда етиштирилган 17,8 тонна сархил гилос етказиб берилди. Бу ушбу мамлакатга юртимиздан юборилган шундай маҳсулотнинг иккинчи партиясидир. Бу ҳақда “Дунё“ АА хабар берди.

Наманган вилояти Тўрақўрғон туманида шакллантирилган юк Gold Dried Fruits Export компанияси томонидан Жанубий Кореянинг NK GlobalNet Co., Ltd. компанияси манзилига юборилди. Ўзбек гилоси ушбу мамлакатдаги улгуржи ва чакана савдо тармоқлари бўйлаб тарқатилади.
 

Биринчи маҳсулот 15 май куни етказиб берилганди.
Қайд этиб ўтиш лозим, Корея ҳайвонлар ва ўсимликлар карантини агентлиги томонидан 2020 йилдан бошлаб Ўзбекистоннинг олтита — “Gold Dried Fruits Export” (Тошкент шаҳри), “Uz-Segang” (Фарғона вилояти), “Brand Investment Group Agro” (Андижон), “Pure Fruit Trade” (Наманган), “Namangan Agro Logistics” (Наманган) ва “Samarkand Garden Plast” (Самарқанд) компанияларига рухсатномалар берилган.

Мамлакатимизнинг Сеулдаги дипломатик миссияси Ўзбекистон маҳсулотларини Корея Республикасида илгари суриш бўйича фаол ишларини давом эттирмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?