Ўзбек гилослари ва ўриклари хавфсиз, аммо витамини камми?..

13:48 24 Июль 2019 Иқтисодиёт
263 0

Россия истеъмолчилар ҳуқуқлари ва инсон фаровонлигини ҳимоя қилиш соҳасини назорат қилиш бўйича федерал хизмат (Роспотребнадзор) Ўзбекистондан келган гилос ва ўрикларда витаминлар камлигини аниқлади. Уларнинг таркиби белгиланган меъёрларга тўғри келмас экан. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.

“Гилос ва ўрикнинг кўриб чиқилган барча намуналарида темир, С витамини, натрий ва кальций миқдори шу турдаги маҳсулотларнинг доимий таркибига мос эмас”, - дейилади Федераль хизмат хабарида.

Тадқиқотдан маълум бўлишича, ушбу мевалардаги темир, С витамини, натрий ва кальций миқдори анъанавий кўрсаткичлардан анча паст. Масалан, гилосда темир миқдори меъёридан олти марта, ўрикда эса икки баробар кам экан.

Роспотребнадзор матбуот хизмати бундай номутаносибликка иқлим шароитлари, шунингдек, тупроқда минерал моддалар йўқлиги сабаб эканлигини маълум қилган.

Ўз навбатида текширишлар давомида мевалар таркибида пестицидлар ва оғир металлар намуналари аниқланмаган, улар хавфсизлик талабларига жавоб беради.

“Гилослар ва ўриклар хавфсизликнинг санитар-кимёвий кўрсаткичлари(тузлар, оғир металлар, пестицидлар) ва сифат кўрсаткичлари(С витамини, калий, кальций, магний, натрий, бета-каротин, фосфор) бўйича текширилди. Лаборатория тадқиқотлари давомида хавфсизликнинг санитар-кимёвий кўрсаткичлари бўйича текширилган барча намуналар мажбурий талабларга жавоб бериши тасдиқланди”, - дейилади Роспотребнадзор хабарида.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019