Ўзбек футболчиси стадионда «келин салом» берди

10:01 06 Сентябр 2018 Спорт
728 0

Футбол бўйича Ўзбекистон аёллар чемпионатининг 19-туридан ўрин олган «Шўртан Lady» - «Қизилқум Гули» ўйинида қизиқ воқеа содир бўлди.

ПФЛ директори ўринбосари Диёр Имомхўжаевнинг маълум қилишича, «Шўртан» футболчиси Улдона Тўхтаева ўйиндан олдин ўзбекча одатлардан бири бўлган "келин салом"ни ижро қилган.

Хабарда қайд қилинишича, футболчи бир ҳафта олдин турмушга чиққан бўлган ва шу туфайли, ўзбек урф-одатига кўра, стадионда келин саломини берган. "Шўртанчилар"нинг 5:0 ҳисобидаги ғалабаси билан тугаган ўйинда Улдона Тўхтаева битта голли узатмани ҳам амалга оширган.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар