Хорижликлар қайси фильмларимизга кўпроқ харидор бўлишмоқда?

20:15 20 Март 2019 Маданият
616 0

Аввал хабар берганимиздек, Республика кинопрокат маркази шу йилнинг 18 март куни Хитойнинг Гонконг шаҳрида бошланган 23-Халқаро “FILMART” кино ва телевизион фильмлар кино бозорида иштирок этиш орқали илк маротаба ўзбек миллий фильмларини халқаро майдонда тақдим қилмоқда. Бу ҳақда “Халқ сўзи ONLINE”га Республика кинопрокат марказининг PR ва оммавий ахборот воситалари билан ишлаш бўлими бошлиғи Шоира Рауфбоева хабар берди.

Мазкур йирик тадбирнинг иккинчи иш кунидан олинган маълумотларга кўра, дунёнинг 40 га яқин давлатларидан иштирок этаётган 850 тага яқин компаниялар, дистрибьютерлар ва харидорлар қаторида мамлакатимиз вакиллари ҳам ўз маҳсулотларини халқаро кинопрокатга чиқариш, чет эл телеканалларига сотиш ҳамда юртимизда ҳамкорликда фильмлар ишлаб чиқариш масалалари бўйича хорижий ҳамкорлар билан музокаралар ўтказиб, шартномалар имзолади.

Жумладан, Гонконгнинг “Digital Content Сo., llc” ҳамда АҚШнинг “All Rights Entertainment” дистрибьютерлик компаниялари бундан буён ўзбек миллий фильмларини барча халқаро кино бозорларида тарғиб қилиш ва уларни сотишда Республика кинопрокат маркази билан ҳамкорлик қилиши келишилган.

Бундан ташқари, Сингапурнинг “BOMANBRIDGE” компанияси кино бозорига олиб борилган “Ўзбекистон — Ислом цивилизацияси маркази”, “Хожаи жаҳон Абдухолиқ Ғиждувоний”, “Қадимий Бухоро”, “Хожа Баҳовуддин Нақшбанд” каби ҳужжатли фильмларни Жануби-Шарқий Осиёдаги мусулмон аҳолига эга мамлакатларда Рамазон ойи арафасида телеканалларда кенг намойиш этиш учун харид қилиш таклифи билан чиққан.

Шунингдек, Франция, Хитой, Жанубий Корея, Япония, Ҳиндистон, Малайзия, Индонезия ва Тайвань каби бошқа кўплаб мамлакатлар кинокомпаниялари ҳам Ўзбекистонда фильмлар суратга олишга қизиқиш билдириб, мавжуд кино лойиҳаларини мамлакатимизда биргаликда амалга ошириш бўйича дастлабки келишувларга эришилган.

Айтиш жоизки, ушбу кино бозорида Республика кинопрокат марказининг иштирок этишини ташкил қилиш ишларига консультант сифатида жалб этилган Италиянинг “RIA” телевидениеси вакили ҳамда кўплаб халқаро кинофестиваллар ва кино бозорлар ташкилотчиси, тажрибали мутахассис Карло Антонио Жентайл Республика кинопрокат марказига яқиндан кўмаклашяпти.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019