Ўзбек фильми Голливуд дурдоналари қаторига қўйилди

16:10 18 Октябр 2018 Маданият
1339 0

“Кино – бу энг зерикарли нарсалар кесиб ташланган ҳаётдир”. Ўзбекистонлик режиссёр Жаҳонгир Аҳмедов томонидан суратга олинган “Исломхўжа” фильми премьерасидан сўнг америкалик мухлислардан бири “Оскар” мукофоти лауреати бўлган афсонавий режиссёр Альфред Хичкокнинг юқоридаги сўзларини эслаб ўтди.

Миллий картинамиз биринчи намойиши АҚШнинг 28-президенти Вудро Вильсон шарафига қурилган ёдгорлик мажмуасида бўлиб ўтди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар берди.

Фильмдан сўнг қизғин кечган муҳокамаларда В.Вильсон маркази директори Мэтью Роянски, ёзувчи Натали Руланд, Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчиси Жавлон Ваҳобов ва режиссёр Жаҳонгир Аҳмедов иштирок этди.

Орасида таниқли режиссёрлар, сценарийнавислар, продюсерлар, кинотанқидчилар, рассомлар, санъатшунослар, ёзувчилар, шунингдек, Вашингтондаги расмий ва ишбилармон доиралари вакиллари бўлган 200дан ортиқ томошабин нафақат фильм қандай суратга олингани, у тарихий ҳақиқатларга қай даражада мос тушиши, балки Ўзбекистон кинематографияси ривожланиш истиқболларига ҳам катта қизиқиш билдирди.

Меҳмонлар ўзбек режиссёри ижод маҳсулини юқори баҳолашиб, уни Голливуд фильмлари қаторига қўйишди. Бундай фильмлар юқори баҳога лойиқлиги ва жаҳон киноиндустриясининг ажралмас қисми эканлиги эътироф этилди. Учрашувда шу каби ўзбек картиналарини Америка экранларига чиқариш учун кинопрокат имкониятлари кўриб чиқилди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Муштарийлар учун ажойиб янгилик!

Юқоридаги суратда бунинг учун нима қилиш лозимлигини томоша қилишингиз мумкин.

09 Декабрь 2019