Ўзбек боксчиси очиқ денгиздаги кемада жанг қилади

15:07 11 Апрель 2019 Спорт
359 0

Профессионал бокснинг енгил (-61,2 кг) вазн тоифасида рингга чиқаётган ўзбекистонлик Абдурасул Исмоилов (4-0, 3 КО) навбатдаги жангини 17 апрель куни ўтказади.

Исмоиловга шу куни россиялик Александр Голубков (4-2-1, 2 КО) рақиблик қилади. Мазкур бокс оқшоми алоҳида аҳамиятга эга бўлади. GoSport.uz хабарига кўра, мазкур бокс оқшоми кемада яъни очиқ денгизда бўлиб ўтади. Жанг кунига қадар Жанубий Кореядан йўлга чиққан кема Япониянинг икки шаҳри ва Россиянинг Владивосток шаҳрида ҳам тўхтаб ўтади. Бокс оқшоми эса Япония ҳудудидаги очиқ денгизда бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, Абдурасул Исмоилов Жанубий Кореянинг “COCKY BUFFALLO” промоутерлик компанияси таркибида машғулотлар олиб бормоқда. Сўнгги марта у 17 март куни жанубий кореялик Ёнг Мин Кимни (5-3-1, 1 КО) 8 раундлик жангда очколар ҳисобига кўра, мағлубиятга учратганди.

 


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019