Ўзбек автомобили Россиядаги энг арзон “Топ-бешталик”дан жой олди

18:30 09 Сентябр 2019 Жамият
198 0

“Цена Авто” сайти экспертлари Россия бозорида расмий тақдим этилаётган энг арзон автоуловлар рўйхатини эълон қилди. Ушбу жадвалдан француз, япон брендлари қатори ярим йиллик “айрилиқ”дан сўнг яқинда ушбу мамлакатга қайтган ўзбек автомаркаси ҳам жой олди.

Бу борада Кунчиқар юртнинг Datsun on-DO автомобили етакчига айланди. 87 от кучига тенг 1,6 литр ҳажмли двигатель ва механик узатмага эга ушбу русум дилерлар томонидан рекорд даражада арзон нарх – 490 минг рублдан таклиф этиляпти.

Ушбу бренднинг mi-DO хэтчбеки эса рейтингда 555 минг рубллик қиймати билан 2-ўринни олди.

Учинчи ва тўртинчи ўринлар Франциянинг Renault автоконцернига тегишли Logan ваSandero хэтчбеки жой олди. Ҳар иккиси 86 от кучи қувватли 1,6 литрли двигателга эга ва нархи ҳам бир хил – 577 минг рублдан.

“Топ-5”ни Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган Ravon R2 якунлаб берди. Унинг нархи 646 минг рублдан бошланади. Унинг қуввати 85 от кучига тенг, яъни 1,2 литрли двигатель билан жиҳозланган.

Эътиборлиси, ушбу рейтингдаги дастлабки тўртта моделнинг барчаси АВТОВАЗ базасида ишлаб чиқарилса, фақатгина Ravon R2 Ўзбекистондан импорт қилинади.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019