Ўзбек атирлари Сингапурликларга манзур бўлди

16:01 09 Август 2019 Жамият
161 0

Сингапурда ўзбек маданияти кечаси бўлиб ўтди. Унда икки давлат расмий, сиёсий, иқтисодий, илм-фан, маданий доиралари вакиллари иштирок этди.

Мамлакатимизнинг Сингапурдаги элчихонаси томонидан ўтказилган тадбирда Ўзбекистондан Begim атторлик линияси асосчиси Гулчеҳрабегим Маҳмудова, Anor бренди яратувчиси Дилноза Умирзоқова, Visit Uzbekistan ҳамкорлик платформаси ва шу номдаги имидж журнали ташаббускори Динара Дўлтаева, истеъдодли фотограф Муҳиддин Алимбоев ҳамда профессионал ошпаз Ҳасан Расулов ўз салоҳиятларини намойиш этишди.

Маросим аввалида давлатимизнинг Сингапурдаги элчиси Қаҳрамон Шокиров таниқли мезбон бизнесмени Филип Танга Ўзбекистоннинг MICE-туризм(ишбилармонлик туризми) бўйича элчиси сертификатини топширди.

Ф.Тан Ўзбекистон ҳукумати ва Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасига билдирилган ишонч учун миннатдорлик билдирди.

-  Сўнгги йилларда  Сингапурдан Ўзбекистонга   ташриф буюраётган  сайёҳлар  сони  60 фоиз ошди. Бу ҳали бошланиши дея аниқ айта оламан, - деди у. -  Сингапур бизнес вакиллари Ўзбекистонда бўлиб ўтаётган  ислоҳатларни катта қизиқиш билан кузатиб бормоқдалар ва мамалакатларимиз ўртасидаги ҳамкорлик, айниқса, савдо-сотиқ ва инвестициялар соҳасида  жуда катта салоҳият билан ривожланишига ишонаман! 

Маълумот учун, маъмурий қароргоҳи  Сингапурда жойлшаган Citystate Group  - Австралия,  Хитой, Гонконг, Ҳиндистон, Индонезии, Филиппип ороллари, Малайзия, Таиланд ва Вьетнамда иш олиб борувчи энг катта  ҳалқаро компаниялардан бири.   Мазкур ташкилот асосий йўналишларидан ташқари суғурта, молиявий  хизматлар, савдо-сотиқ,  таълим ва маиший хизмат соҳалари буйича ҳам фаолият юритади. Жумладан,  компания  бизнес-туризм,  инфратузилмалар ва ресторан бизнеси жабҳасида йирик  брендлардан бири сифатида тан олинган.    

Pegasus Travel Management эса дунёдаги етакчи ишбилармонлар учун салоҳиятли давлатларга  бизнес-ташрифлар уюштириш,  юқори даражада турлар ва конференциялар,  ретрит ва VIP-ташрифлар уюштиришга ихтисослаштирилган.    

Ф.Тан  Ўзбекистоннинг Сингапурдаги элчихонаси билан  яқиндан ҳамкорлик қилиб,  юртимизга йирик сармоядорлар, йирик компаниялар раҳбарлари ташрифларини амалга оширишни режалаштирмоқда. 

Маросим ёш ва иқтидорли ижодкор Муҳиддин Алимбоевнинг Visit Uzbekistan(Ўзбекистонга ташриф буюр) фотокўргазмаси билан давом эттирилди. Унда диёримизнинг тарихий ўзига хос жойлари, ноёб меъморчилик мажмуалари, миллий қадриятлар ранг-баранглиги муҳрланган гўзал тасвирлар намойиш қилинди.

Тадбир қатнашчилари устазода ошпаз Ҳасан Расуловнинг гастрономик маҳоратига ҳам тан беришди. Ушбу пазанда Ўзбекистонда саккиз тонналик палов пиширган инсонлардан бири бўлиб, унинг номи ҳам Гиннеснинг рекордлар китобидан жой олган. У сингапурликларни ош, сомса ва миллий ширинликлар билан меҳмон қилди.

Дилноза Умирзоқова томонидан тайёрланган Feel Uzbekistan(Ўзбекистонни ҳис эт) дизайнерлик намойиши ўзида миллий либосларни уйғунлаштиргани билан кўпчиликнинг эътиборини тортди. Иштирокчилар ўзбек матолари ёрқинлигига тан беришди.

Begim бренди остида эса Bukhara Spirit, Samarkand Spirit, Rubi of Timur, Kohinoor Dimonds ва Silk Road ифорлар коллекцияси ҳам барчага манзур бўлди. Улардан шарқона муҳит уфуриб тургани таъкидланди.

Ўзбекистонга келадиган сайёҳлар ва бизнес-меҳмонлар учун биринчи нашр - инглиз тилидаги Visit Uzbekistan журнали тақдимоти кеча мазмунини янада бойитди. Унда мамлакатимизда сўнгги йилларда амалга оширилаётган ислоҳотлар, Ўзбекистоннинг туризм, инвестициявий салоҳияти, ижтимоий, маданий ҳаётидаги воқеалар, санъати, гастрономияси, урф-одатлари ва бой мероси тақдим этилди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019