Ўзбек анорлари Франциядаги энг йирик бозор расталарида илк бор пайдо бўлди

14:47 01 Март 2019 Жамият
686 0

Серқуёш диёримизда етиштирилган анорлар Франциядаги энг йирик Rungis бозори расталарида пайдо бўлди. Бу ҳақда “Дунё” ахборот агентлиги хабар берди.

Бу борада Commercial Fruits компанияси ўзбек анорларининг биринчи туркуми импортчисига айланди. Унинг директори Габриэль Брунонинг айтишича, 25 йил давомида улар Перу ва АҚШдан анор харид қилиб юришган, энди эса Ўзбекистон бозорига ҳам кириш йўли очилди.

“Ўзбекистон бозоримиздаги янги йўналиш ҳисобланади. Шунга қарамай, узоқ масофадан маҳсулотларнинг ўз вақтида ва сифатли етказиб берилиши биз учун ёқимли бўлди”, - деди у.

UzFranceTrade Ўзбекистон-Франция савдо уйи раиси Халед Бедауш мазкур етказма бир неча ой ҳамкорликда олиб борилган ишлар натижаси эканлигини таъкидлади. Paris Royal дўконлар тармоғи эгаси Виссем Гоужанинг эътироф этишича эса Ўзбекистондан келтирилган бундай табиий неъматларга нисбатан талаб ортиб боряпти.

Европага маҳсулотлар импорти билан шуғулланадиган Theodora Group компанияси бош директори Дилдора Отажонованинг айтишича, француз бозорининг асосий ажралиб турадиган жиҳати бу қадоқлашдир. Яъни ҳар бир қути бир хил вазнда бўлиши керак ва меваларни ўрашга ҳам алоҳида эътибор қаратилади.

“Шулар билан бир қаторда йиғиш, совитиш, аниқ ўлчамлар асосида саралаш ва жўнатиш Европа бозорига маҳсулот етказиб беришни ташкил қилишда катта роль ўйнайди”, - деди у.

Таъкидлаш жоизки, Rungis фаранглар юртидаги энг йирик озиқ-овқат ва логистика маркази ҳисобланади. Унинг майдони 234 гектар бўлиб, у ерда ҳар куни 16 миллион тонна сархил мевалар, сабзавотлар, гўшт, балиқ, сут маҳсулотлари ва ўсимликлар сотилади.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019