“Ўзбек-афғон” дўстлик оромгоҳи ташкил этилди

17:29 20 Август 2019 Жамият
176 0

20 августь куни Ўзбекистон ёшлари умумжаҳон ассоциацияси томонидан Сурхондарё вилоятининг Термиз шаҳрида жойлашган Халқаро ёшлар оромгоҳида “ўзбек-афғон” дўстлик оромгоҳи ташкил этилди. Унда жами 21 нафар Афғонистон Ислом Республикасида таълим олаётган этник ўзбек талабалар, ёшлар ташкилоти ходимлари ва 15 нафар ўзбекистонлик фаол ёшлар иштирок этмоқда.

Дастлабки кун учрашувлар давомида ўзбек ва афғон ёшлари ўртасида “Тинчлик учун” хайрия акцияси ва Афғонистон Ислом Республикасида истиқомат қилаётган ижтимоий ҳимояга муҳтож ҳамда ўзбек тилида фаолият юритаётган умумий ўрта таълим мактабларидаги этник ўзбек оила фарзандларига ўқув-қуролларини тарқатиш каби қатор саховат тадбирларини ўтказишга келишиб олинди.

Лойиҳа доирасида Ўзбекистон ёшлари умумжаҳон ассоциацияси ва Афғонистон Ислом Республикаси ёшлар ташкилоти вакиллари билан учрашувлар, Ўзбекистонда ёшларга оид давлат сиёсати бўйича амалга оширилаётган ислоҳотлар билан танишув, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ҳамда Ўзбекистон ёшлари умумжаҳон ассоциацияси фаолияти юзасидан тақдимотлар, Ўзбекистоннинг бой тарихи ва маданий мероси билан таништирувчи маъруза соатлари ҳамда ўзбек тили дарслари, саёҳат ва концерт дастурлари ташкил этилади.

Шунингдек, Ўзбекистон тарихига оид маълумотлар берилиб, интерактив шаклда ўзбек тили ўргатилади. "Ўзбеккино" биносига ташриф буюрилади. Бундан ташқари, “Дўстлик” футбол турнири,“Квест” ўйинлари ҳам ўтказилади.

Дўстлик оромгоҳи якунида афғон ва ўзбек ёшлари учун Сурхондарё вилоятининг тарихий обидаларига саёҳатлар уюштирилиб, Термиз шаҳридаги Афғонистон фуқароларини ўқитиш маркази фаолияти билан яқиндан таништирилади. Оромгоҳ иши 23 августга қадар давом этади.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019