“Ўзавтосаноат” АЖ: Damas ва Labo ўрнини босадиган арзон моделлар ўзлаштирилади

15:34 31 Июль 2018 Жамият
521 0
Фото: GM Uzbekistan

Кейинги пайтда мамлакатимизда енгил автомобилларга бўлган эҳтиёж 2 баробар, шу жумладан, Damasга 3 баробар ошган. Шунинг учун GM Uzbekistan заводида ишлаб чиқариш ҳажмини кўпайтириш саъй-ҳаракатлари бошланган.

“Ўзавтосаноат” акциядорлик жамияти бошқаруви раиси Шавкат Умурзоқовнинг айтишича, юртимиз аҳолиси, айниқса, кичик бизнес вакиллари орасида талаб катта бўлган Damas ва Labo русумидаги машиналар йиғиш суръатини ошириш баробарида, улар ўрнини босадиган, нисбатан арзон янги моделларни ўзлаштириш мўлжалланмоқда.

Бироқ ҳар қандай модель ўзини оқлаши учун йилига 100 мингта ишлаб чиқарилиши ва сотилиши керак. GM Uzbekistan заводининг йиллик қуввати 200 мингта эканлиги-ю, ҳали амалда ушбу кўрсаткичга чиқилмаганлиги олдинда бажарилиш лозим бўлган ишлар кўплигидан далолат беради. Шу боис корхона қувватини 220 мингтага чиқариш, янги бозорларни ўзлаштириш чора-тадбирлари кўрилмоқда.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар