“Ўзавтосаноат” АЖ: автомобилга бўлган сунъий навбатлар, улар бўйича “дефицит”ни вужудга келтириш ҳолатлари кузатилди

10:23 30 Август 2018 Жамият
234 0

“Ўзавтосаноат” АЖ маълум қилишларича, 2018 йилнинг 24 августидан 28 августига қадар “GM Uzbekistan” АЖ томонидан 12 минг 437 та шартнома расмийлаштирилди. Бундан ташқари, харидорлар томонидан 1 минг 333 таси рад этилди, шундан 385 таси “Дамас”, 430 таси “Нексия” ва 100 таси “Малибу” русумидаги автомобиллардир.

Айтиш жоизки, ушбу жараёнда автомобилга бўлган сунъий навбатлар, улар бўйича “дефицит”ни вужудга келтириш каби кўнгилсиз ҳолатлар ҳам кузатилди. Айни пайтда уларнинг келиб чиқишини аниқлаш, келгусида бунга йўл қўймаслик мақсадида текширув ўтказилмоқда.

Харидорлар манфаатини кўзлаб навбатда туришнинг шаффофлигини таъминлаш учун компания томонидан  автомобилларга электрон ариза бериш ва шартномани расмийлаштириш тизими қайта кўриб чиқилмоқда. Яқин кунларда шу масалага тааллуқли маълумотлар тақдим этилади.

Компания маъмурияти дилерлик марказларида ноқонуний ишлар содир этилса ва харидорлардан қўшимча хақ сўралса, дарҳол (+99871) 141-77-77 телефон рақами орқали Call-центрга мурожаат қилиш сўралмоқда.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар