Озарбайжонликлар аҳолига кўрсатилаётган хизматларга қандай баҳо берди?

19:57 15 Январь 2019 Жамият
192 0

Ўзбекистонга ташриф буюрган Озарбайжон делегацияси ташрифи давомида Бухоро шаҳар Давлат хизматлари маркази мисолида Ўзбекистонда йўлга қўйилган давлат хизматлари жараёнлари билан танишди.

Мамлакатимизда мазкур соҳани ташкил этиш тажрибаси кўпгина, ҳатто энг илғор хориж делегатларининг ҳам эътиборини тортмоқда.

Бухорода Давлат хизматлари агентлиги директори ўринбосари Нўъмон Муҳаммадиев хизматларни марказларда олиш афзалликлари, хизматлар кўрсатишда идоралараро ҳамкорликни ташкил этиш ҳақида сўзлаб берди. Шунингдек, электрон навбат тизими, баъзи давлат хизматларини олиш жараёни тақдим этилиб, Марказга ташриф буюрувчилар учун яратилган болалар ўйин майдончаси ва кафега экскурсия ташкил қилинди.

Алоҳида эътибор сайёр “мобиль” давлат хизматларига қаратилди. Махсус жиҳозланган автобуслар ҳамда “Дамас” автомашиналарининг ишлаш принциплари ҳам намойиш этилди.

Шундай қилиб, делегация аъзолари тизимни батафсил ўрганиб, тажриба алмашиш ва икки томонлама ҳамкорликни йўлга қўйиш имконига эга бўлишди.

Озарбайжонликлар кўрсатилаётган сервис сифатини юқори баҳолаб, Европа стандартларидан қолишмаслигини таъкидладилар.​


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019