Озарбайжонда Зулфиқор Мусоқовнинг “Ватан“ фильми халқ севган фильмлардан бири эканлиги айтилди

12:15 21 Ноябрь 2019 Маданият
400 0

Архив фото

Озарбайжонда давом этаётган “Ўзбекистон киноси кунлари“ ҳафталиги доирасида Низомий кинотеатрида режиссёр Зулфиқор Мусоқовнинг “Берлин-Оққўрғон“ бадиий фильмининг тақдимоти бўлиб ўтди.

“Фильм тақдим этиларкан, томошабинларимиз, киношуносларимиз картина сўнггигача катта қизиқиш билан томоша қилишди. Уруш мавзуси биргина миллатнинг оғриқли нуқтаси эмас. Картинадаги умуминсоний изтироблар бизни бефарқ қолдирмади. Кўряпмизки, уруш фонида ижтимоий муаммолар, замон ва макон танламас туйғулар акс эттирилган“, дейди Озарбайжон Республикаси маданият вазирлиги кинематография бўлими бошлиғи Жаҳонгир Мамедов.

Озарбайжонлик киношунослар Зулфиқор Мусоқовнинг “Ватан“ фильми Озарбайжонда катта қизиқиш билан кўрилишини, халқ севган фильмлардан бири эканини айтишди.

“Ўзбекистон киноси кунлари“ ҳафталигида 10 та (6 та бадиий, 4 та ҳужжатли) ўзбек фильми намойиш этилади.

Озарбайжонлик киномухлисларга Абдухалил Мигноровнинг “Абу Исо Муҳаммад Термизий“, Умид Ҳамдамовнинг “Иссиқ нон“, Зулфиқор Мусоқовнинг “Берлин-Оққўрғон“ каби бадиий фильмлари, Шуҳрат Маҳмудовнинг “Рақс жозибаси“, Дониёр Шокировнинг “Ҳунармандлар ўлкаси“ ҳужжатли фильмлари тақдим қилинади.

Эслатиб ўтамиз, Озарбайжонда “Ўзбекистон киноси кунлари“ ҳафталиги 24 ноябрьга қадар давом этади.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Муштарийлар учун ажойиб янгилик!

Юқоридаги суратда бунинг учун нима қилиш лозимлигини томоша қилишингиз мумкин.

09 Декабрь 2019