“Ўзагросервис” корхоналари молиявий соғломлаштирилади

11:33 21 Декабрь 2018 Иқтисодиёт
294 0

Архив фото

“Ўзагросервис” АЖ корхоналарини молиявий соғломлаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги Ҳукумат қарори қабул қилинди. Бу ҳақда “Ҳуқуқий ахборот” канали маълум қилди.

Қарорга мувофиқ, “Автосаноат Агротехсервис” МЧЖ устав жамғармасидаги “Ўзавтосаноат” АЖ дилерлик ташкилотларининг улуши “Ўзагросервис” АЖнинг устав жамғармасига берилади.

Туман “Агротехсервис МТП” МЧЖларининг “Ўзавтосаноат” АЖ дилерлик ташкилотлари олдидаги кафиллик шартномалари асосида амалда тўланган қисми бўйича қарздорликлари ҳисобдан чиқарилди.

“Ўзагросервис” АЖ машина-трактор парклари “Ўзагротехсаноатхолдинг” АЖнинг гаров билан таъминланмаган мажбуриятлари бўйича кафилликларини суғурта ташкилотлари полисларига алмаштириш билан боғлиқ суғурта хизматлари ҳақи ўз маблағлари ҳисобидан тўлаши таъминланади.

“Ўзагросервис” АЖ ва “Ўзагролизинг” АЖнинг туман “Агротехсервис МТП” МЧЖ ва “Агротехсервис МТП” МЧЖларининг “Ўзагролизинг” АЖ ва “Ўзмашлизинг” МЧЖ олдидаги лизинг тўловлари бўйича қарздорликларини тўлаш муддати 2021 йил 1 сентябргача узайтирилди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019