Отларга паспорт қандай расмийлаштирилади?

12:23 13 Март 2019 Жамият
225 0

Иллюстратив фото

Ҳукумат қарори (214-сон, 12.03.2019 й.) билан Наслли ва спорт отларига “От паспорти”ни бериш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. Бу ҳақда “Ҳуқуқий ахборот” канали хабар берди.

Низомга мувофиқ, “От паспорти” от эгасининг хоҳишига кўра берилади.

Наслли ва спорт отларининг аукционларда, кўргазмаларда, миллий ва классик от спорти ўйинларида, спорт мусобақаларида иштирок этиши, шунингдек отлардан хизмат отлари сифатида фойдаланиш ушбу паспорт мавжуд бўлган тақдирдагина амалга оширилади.

Наслли ва спорт отлари тўғрисидаги маълумотлар базасини шакллантириб бориш ва наслли отларнинг Давлат наслчилик китобини юритиш Ўзбекистон йилқичилик ва от спорти федерацияси томонидан амалга оширилади.

“От паспорти”ни расмийлаштириш учун от эгасининг ўз маблағлари ҳисобидан энг кам ойлик иш ҳақининг беш баравари миқдорида тўлов тўланади.

Тўланган тўлов Йилқичилик ва от спортини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамғармасига йўналтирилади.

Мазкур паспорт федерация буюртманомасига асосан тайёрланади ҳамда наслли ва спорт отларининг бутун умри давомида амал қилади.

“От паспорти” 10 иш кунида расмийлаштирилади ва от эгасига тақдим этилади.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019