Ўтган ўн ойда газ билан боғлиқ нохуш ҳодисалар оқибатида 57 киши ҳаётдан кўз юмган

17:49 05 Ноябрь 2018 Жамият
289 0
Иллюстратив фото

Жорий йилнинг ўтган 10 ойида газ асбоб-ускуналаридан нотўғри фойдаланиш ҳамда чақнаш ва ёнғин натижасида газ-ҳаво аралашмаси билан боғлиқ 21 та ҳолатда 51 киши жароҳатланган ва 15 киши вафот этган. Маиший газ баллонлар билан боғлиқ 10 та ҳолатда 10 киши жабрланган, 7 киши вафот этган. Ис гази билан боғлиқ 32 ҳолатда 53 нафар одам жароҳатланган, 35 киши вафот этган. Бу борада энг юқори кўрсаткич Тошкент шаҳрида бўлиб, из газидан 11 киши вафот этган.

Ўрганишлар, таҳлиллар кўрсатмоқдаки, бунга асосан фуқароларнинг қўлбола иситиш печлари, газ чиқиб кетиши мумкин бўлган носоз ёки резина шилангли газ ускуналаридан совуққонлик билан фойдаланиши сабаб бўлмоқда.

Баъзи бир хонадон эгалари газ хўжалиги корхоналари ходимларини хонадонларига киритмаслик ҳолатлари учрамоқда. Натижада фойдаланишга яроқсиз ҳолатга келиб қолган газ жўмраклари ва ускуналаридан газ сизиб чиқиши кузатилмоқда ва энг аянчлиси бу оғир оқибатларга олиб келмоқда. Охири ўлим билан тугамоқда, катта-катта миқдорда моддий зарар етказилмоқда.

Аҳоли хонадонларида қўлбола сув иситиш қозонлари, сертификати бўлмаган иситиш печлари ўрнатиб, улардан ясама дудбуронлар орқали фойдаланиши, газ плиталари духовкасини хоналарни иситиш мақсадида ёқиб қўйиши, газ асбобларини газ тармоқларига резина шланглар орқали улаб олиши натижасида газдан бўғилиш, заҳарланиш, ёнғин ва портлаш каби бахтсиз ҳодисалар сони кўпайиб бормоқда.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар