Ўтган ойда нархлар неча фоизга ошгани маълум қилинди

10:22 04 Март 2019 Иқтисодиёт
554 0

2018 йилнинг февраль ойида мамлакат истеъмол бозоридаги товарлар ва хизматлар нархи ўртача 1,6%га ошди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар бермоқда.

Ой давомида маҳсулотлар нархи 1,8%га, жумладан, озиқ-овқат маҳсулотлари 2,0%, ноозиқ-овқат маҳсулотлари 1,5%га ошди. Хизматлар нархи эса 0,8%га қимматлашди.

Асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари нархларнинг ўсиши борасидаги етакчилик мева-сабзавот маҳсулотларига тегишли бўлиб, ой давомида нархлар ўртача 4,0%га қимматлашган

Нархларнинг қимматлашиши бўйича иккинчи ўринни умумий овқатланиш муассасалари банд этган. Ўтган икки ой давомида нархлар кетма-кет 3,0%дан юқори даражада ошиб борган (январда 3,4%, февралда 3,3%).

2019 йилнинг февраль ойида нархларнинг ўсиши борасидаги етакчи учликнинг сўнгги поғонасини сут маҳсулотлари эгаллаган бўлиб, ой давомида нархлар ўртача 3,2%га қимматлашган.

Гўшт маҳсулотлари орасида колбаса ва дудланган гўшт нархлари сезиларли даражада қимматлашган бўлса, парранда гўшти маҳсулотлари эса аксинча, бироз арзонлашган.

Шакар, чой, қандолат ва бошқа озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари ой давомида ўртача 1,7%га кўтарилди.

Нон маҳсулотлари гуруҳидан ёрма ва дуккакли, макарон маҳсулотлари нархлари ой давомида 2,4%, мош 2,3%, гуруч 1,9%, тандир нон 0,5%, буғдой уни 0,4%га қимматлашган.

Тухум нархларининг арзонлашганлиги мамлакатнинг бешта ҳудудида қайд этилган (Қорақалпоғистон Республикаси, Жиззах, Навоий, Самарқанд ва Фарғона вилоятлари). Республика бўйича нархлар ўртача 0,2%га арзонлашган.

Ноозиқ-овқат маҳсулотлари гуруҳи орасида алоқа воситалари (9,5%), маданий моллар (5,9%), асосий турдаги маиший товарлар ва электр ускуналар (5,8%), ювиш ва тозалаш воситалари (5,7%), автомобиллар учун эҳтиёт қисмлар (2,9%), ошхона жиҳозлари (2,2%), маиший тўқимачилик маҳсулотлари (2,1%), кийим-кечаклар (1,4%) ва оёқ кийим (1,0%) нархларининг қимматлашганлиги қайд этилган

Ой давомида автомобиллар учун ёқилғи нархлари ўрта ҳисобда 0,1%га арзонлашди. Бензин ва метан нархларнинг барқарор сақланиши баробарида пропан нархлари 1,0%га арзонлашди.

Ой давомида йўловчи ташиш транспорти хизматлари нархлари ўртача 0,2%га ошган.

2019 йилнинг январь-февраль ойлари давомида дам олиш хизматлари (6,1%), 2018 йилнинг февраль ойига нисбатан эса уй-жой коммунал соҳаси хизматлари (24,9%) нархлари сезиларли даражада қимматлашган.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019