Ўтган ойда 30 фоиз ўқувчи таҳқирланган ва жисмоний тазйиққа учраган

16:33 23 Январь 2019 Дунё
518 0

Иллюстратив фото

Дунёда ўтган ойда мактаб ўқувчиларининг ҳар уч нафаридан бири тенгдошлари томонидан таҳқирланган ва жисмоний тазйиққа учраган. Айни чоғда кўплаб давлатларда бундай ёқимсиз ҳолатлар ярмига камайган. Бу ҳақда ЮНЕСКОнинг янги маърузасида эълон қилинди. Унда дунёдаги 144 та мамлакат экспертлари маълумотлари жамланган.

Шимолий Америка ва Европада ўқувчилар бир-бирига руҳий босим ўтказади. Дунёнинг бошқа қисмларида биринчи ўринда жисмоний, иккинчи ўринда жинсий зўравонлик туради. Ўғил болалар кўпинча жисмоний ҳужумлар, қизлар эса руҳий азоблардан азият чекади. Маъруза муаллифларининг қайд этишларича, бугунги кунда кибермаконда ҳам қўрқитиш ҳолатлари учрамоқда. Дилозор кимсалар мобиль телефонлардан ҳам кенг фойдаланмоқда, дея хабар беради БМТ янгиликлар хизмати.

Бундай таъқибларга кўпинча бошқалардан, айниқса, ташқи кўриниши билан ажралиб турадиганлар дучор бўлмоқда. Ўқувчиларнинг хабарларига кўра, бу борада кенг тарқалган иккинчи ҳолат ирқий, миллий ёки тери рангидаги тафовутлардир.

ЮНЕСКО маърузаси муаллифлари мактаблардаги таҳқирлаш ва жабр-зулмни “жиддий глобал муаммо” деб атаган.

Экспертларнинг айтишича, қўрқитиш ва зўрлик болаларнинг руҳий саломатлиги, ҳаёт сифати ва давоматига жуда салбий таъсир кўрсатади. Зўравонликка учраган ўқувчилар кўпинча ўзларини эътибордан четда қолган деб ҳис қилади, ёмон ўқийди, дарсларни кўп ўтказиб юборади.

Муаммонинг мураккаблигига қарамай, айрим давлатлар унга қарши курашишда сезиларли муваффақиятларга эришган. Сўров ўтказилган 144 та давлатдан 71 тасида таҳқирлаш ва жисмоний зўравонлик қарийб ярмига қисқарган. Ҳисобдорлик ва мониторинг тизими, ўқитувчиларни тайёрлаш ва жабрланган ўқувчиларни қўллаб-қувватлаш дастурлари яратиш, ўқувчиларнинг ҳуқуқ ва имкониятларини кенгайтириш борасидаги чора-тадбирлар бунда ўз самарасини берди.

“Ушбу кўрсаткичлар катта умид беради”, - дейди ЮНЕСКО раҳбарининг таълим бўйича ўринбосари Стефания Жаннини. Унинг сўзларига кўра, сиёсий ирода туфайли мактабларда зўравонлик ва қўрқитишдан келиб чиқадиган қўрқув муҳитини бартараф этиш мумкин.

БМТ давлатларни мактаблардаги таҳқирлашларга қарши курашишга чақирмоқда. Шу мақсадда “Хавфсизликда ўқиш” янги кампанияси ҳам ишга туширилди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019