Ўтган йили Ўзбекистонга хориждан қанча қорамол олиб келинди?

15:41 28 Январь 2020 Иқтисодиёт
378 0

2019 йилда амалга оширилган чорвачилик лойиҳалари доирасида чет давлатлардан 145 минг бошдан зиёд қорамоллар, шу жумладан, 30 минг бош наслли қорамол, 217 минг бошдан зиёд қўй ва эчкилар олиб келинган. Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси масъулларининг айтишича, уларнинг асосий қисми фермер хўжаликларида парваришланиб, қўпайтирилмоқда. Сабаби, чорвадорлар олдига наслчиликни ривожлантириш орқали импортчидан экспортчига айланиш вазифаси қўйилмоқда.

Чорвадорлар бу вазифаси нечоғлик уддалашмоқда? Пойтахтимизда бўлиб ўтган “Ўзбекистонда чорвачиликнинг янги даври, истиқболи ва муаммолар” мавзуидаги халқаро конференцияда ушбу саволга жавоб берилди.

Германия, Туркия, Исроил, Австрия, АҚШ, Нидерландия, Швеция каби давлатлардан соҳа мутахассислари иштирок этган тадбирда таъкидланишича, кейинги пайтда чорвачилик соҳасида йиғилиб қолган муаммолар секин-аста ҳал этилмоқда. Замонавий чорвачилик комплексларини ташкил этиш, чорва моллари наслини яхшилаш, айниқса, эътибордан четдан қолиб келаётган масала — озуқа тайёрлашга эътибор кучайтирилди. Натижада 2019 йилда 10 млн. 711 минг тонна сут (2018 йилга нисбатан 102,3 фоиз), 2 млн. 465 минг тонна гўшт (тирик вазн, 2018 йилга нисбатан 101,4 фоиз) ишлаб чиқарилди.

Мутахассисларнинг айтишича, ўтган йили чорвачилик йўналишида 1,5 трлн. сўмлик 853 та лойиҳа ишга туширилгани чорва маҳсулотлари етиштириш ҳажмини кўпайтириш имконини берди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Муштарийлар учун ажойиб янгилик!

Юқоридаги суратда бунинг учун нима қилиш лозимлигини томоша қилишингиз мумкин.

09 Декабрь 2019