Ўтган йили газдан фойдаланишдаги эҳтиётсизлик сабаб 48 киши ҳалок бўлган

17:23 29 Август 2018 Жамият
291 0

Ўтган йили содир бўлган фавқулодда вазиятларнинг 12 фоизини ис гази ва ҳаво-газ аралашмаси билан боғлиқ ҳолатлар ташкил этган. Бунинг оқибатида 48 нафар инсон ҳаётдан кўз юмган, яна кимлардир бошпанасиз қолган. 

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Ахборот-таҳлил мультимедиа маркази маълумотларига кўра, бу ҳодисаларга эҳтиётсизлик ҳамда хонадонлардаги газ плита ва бошқа ускуналарнинг носозлиги сабаб бўлган.

“Ҳозирда республикамиз бўйича 100 минг км.дан зиёд газ қувурлари мавжуд. “Ўзтрансгаз” АЖ мамлакатимиз бўйлаб 2 миллион 783 мингдан ортиқ хонадонларга 3 миллион 353 минг кубометр табиий газни узлуксиз, хавфсиз ва замонавий техник талаблар доирасида етказиб бераётир”, дейди “Ўзтрансгаз” акциядорлик жамияти саноат хавфсизлиги муҳандиси Алишер Машрабов.

Олдимизда куз-қиш мавсуми. Айни ушбу даврда табиий газга бўлган талаб янада ортади. Табиийки, иситиш жиҳозларидан фойдаланиш ҳолати ҳам кучаяди. Шу боис “Ўзтрансгаз” АЖ ва қатор тегишли идоралар вакиллари аҳоли хонадонларини дудбўрон ва вентиляция туйнукларини тўлиқ текшириш, газдан фойдаланиш бўйича тарғибот тадбирларини бошлаб юборишган.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар