Ўтган йилда Оролбўйи минтақаси лойиҳаларини молиялаштириш учун 6,1 млн евро ва 3,2 млн доллар ажратилди

18:50 23 Январь 2020 Иқтисодиёт
233 0

2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясининг Хавфсизлик, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни таъминлаш ҳамда чуқур ўйланган, ўзаро манфаатли ва амалий ташқи сиёсатни амалга ошириш соҳасидаги устувор йўналишлари бўйича ҳисобот даврида қуйидаги ишлар амалга оширилди.

Экологик хавфсизликни таъминлаш

– 2030 йилгача бўлган даврда Ўзбекистон Республикасининг атроф-муҳитни муҳофаза қилиш концепцияси тасдиқланди;

– 2019-2030 йиллар даврида Ўзбекистон Республикасининг “яшил” иқтисодиётига ўтиш стратегияси қабул қилинди;

– Ўзбекистон Республикасида экологик таълимни ривожлантириш концепцияси тасдиқланди;

– 2019-2028 йиллар даврида Ўзбекистон Республикасида қаттиқ маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш стратегиясини қабул қилинди.

Оролбўйи минтақаси учун инсон хавфсизлиги бўйича кўпшериклик траст фондига асос солинди

– БМТ шафелигида Оролбўйи минтақаси учун инсон хавфсизлиги бўйича кўпшериклик траст фондига асос солиниши Президентимиз ташаббуси билан амалга оширилди;

– 2019 йил 24-25 октябрь кунлари Нукус ва Мўйноқ шаҳарларида БМТ шафелигида “Оролбўйи – экологик инновация ва технологиялар ҳудуди” Халқаро конференция ўтказилди;

– Бугунги кунга келиб жамғарма Оролбўйи ҳудудида лойиҳаларни молиялаштириш мақсадида Норвегия, Бирлашган Араб Амирликлари, Европа Иттифоқи билан ҳамкорликни ўрнатди. Норвегия 1,1 млн евро ажратди, Европа Иттифоқи томонидан 5 млн евро берилиши маълум қилинди;

– Бундан ташқари, Давлат раҳбарининг 2019 йилнинг декабрь ойида Японияга расмий ташрифи натижаси ўлароқ, кунчиқар мамлакат Оролбўйи ҳудудида лойиҳаларни амалга ошириш учун 3,2 млн АҚШ доллари миқдори маблағ ажратди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Муштарийлар учун ажойиб янгилик!

Юқоридаги суратда бунинг учун нима қилиш лозимлигини томоша қилишингиз мумкин.

09 Декабрь 2019