Ўтган йилда дунёда энг кўп даромад топган компания қайси?

14:53 02 Апрель 2019 Жамият
453 0

Иллюстратив фото

2018 йилда Саудия Арабистонининг Saudi Aramco компанияси 111,1 млрд. АҚШ доллари ишлаб олди ва Apple, Google ҳамда ExxonMobilʼни, биргаликда олганда(мос равишда 59,5 млрд. $, 30,7 млрд. $ ва 20,8 млрд. $) ҳам, ортда қолдириб кетди. Бу ҳақда Moodyʼs ва Fitch халқаро рейтинг агентликлари маълум қилди.

Эътиборлиси, Cаудия бренди энг яқин таъқибчиси бўлган АҚШнинг Apple брендидан қарийб икки баробар катта кўрсаткич билан ўзиб кетган. Учинчи ўринни Жанубий Кореянинг Samsung компанияси 35,1 млрд долларлик натижа билан эгаллади.

Шунга яраша юқорида номи айтилган рейтинг агентликлари Saudi Aramco томонидан доллар облигациялари чиқарилишига оид режаларга ҳам жуда юқори баҳолаган. Иккаласи ҳам ўзларининг инвестиция шкаласи бўйича уни бешинчи ўринга қўйган(мос равишда A1 ва A+).

Компания шу йўл билан 10 млрд. доллар жалб этиб, Saudi Basic Industries Corporation (SABIC) нефть-кимё компаниясини сотиб олмоқчи.

Маълумот учун, Saudi Aramco Саудия Арабистонининг миллий нефть компанияси ҳисобланади. Нефть қазиб олиш ва “қора олтин” захиралари миқдори бўйича дунёда энг йириги ҳисобланади. 1933 йилда Саудия Арабистони ва Американинг Standard Oil of California нефть компанияси ўртасидаги битим асосида ташкил этилган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ҳам облигациялар бозорига кириб бориб, 1 млрд. АҚШ доллари жалб этди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019