Ўтган йилда 2 мингга яқин мансабдорлар коррупция туфайли жиноий жавобгарликка тортилган. Улар қайси соҳа вақиллари?

13:20 15 Июнь 2019 Иқтисодиёт
536 0

Иллюстратив фото

2018 йилда коррупция билан боғлиқ жиноятни содир этган 2 минг нафарга яқин мансабдор шахснинг жиноий жавобгарликка тортилган. Бу ҳақда Олий Мажлис Сенати раиси Ниғматилла Йўлдошев Коррупцияга қарши курашиш бўйича республика идоралараро комиссиясининг кенгайтирилган мажлисида гапириб ўтди.

“Бугунги мажлисда иштирок этаётган раҳбарларнинг диқ- қатини улар бошқараётган тизим ҳамон коррупция иллатидан халос бўлмаганига қаратмоқчиман.

Хусусан, мамлакатда давлат хизматчилари учун яратилаётган шарт-шароитларга қарамасдан, биргина 2018 йилда мана шундай оғир жиноятни содир этган 2 минг нафарга яқин мансабдор шахснинг жиноий жавобгарликка тортилганини қандай тушуниш мумкин?!“, дея савол билан мурожаат қилган Сенат раиси.

“Бош прокуратурадан олинган маълумотларга кўра, ўтган йили 116 нафар банк раҳбарлари, уларнинг ўринбосарлари ҳамда бош ҳисобчиларига нисбатан 68 та жиноят иши қўзғатилганини банклар раҳбарияти қандай изоҳлайди ?!

Халқ таълими вазирлиги тизимида олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотларга қарамасдан, тизимдаги қарийб 150 нафар ходимга нисбатан 103 та жиноят иши қўзғатилгани, уларнинг 24 таси эса, порахўрлик жинояти эканлиги вазирлик мутасаддиларини ташвишга солиши даркор.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги 93 нафар шахсга нисбатан қарийб 70 та жиноят ишининг қўзғатилгани соҳада олиб борилаётган, мутлақо янги мазмун-моҳият ва комплекс чора-тадбирлар билан бойитилган давлат сиёсатининг тўлиқ рўёбга чиқарилишига қўйилган тўсиқдир.

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг 11 нафар масъул мансабдор шахсига нисбатан ўтган йил- да жиноят ишлари қўзғатилгани тизимда коррупция хавфи ҳамон мавжудлигидан далолат бермоқда.

Энг хавотирли жиҳат шундаки, коррупцияга қарши курашнинг олдинги сафларида турувчи, бунга бевосита масъул бўлган идораларнинг ўзида ҳам коррупцияга тўлиқ барҳам беришга эришилмаяпти.

Хусусан, 2018 йилда 39 нафар ички ишлар тизими ходими, 10 нафардан зиёд прокуратура ходими, 2 нафар давлат божхона тизими ходими, 1 нафардан судья ва адвокатга нисбатан порахўрлик жинояти учун иш қўзғатилганини ҳеч нарса билан изоҳлаб бўлмайди.

Энг ачинарлиси, бундай мисолларни деярли барча давлат органлари фаолиятида учратиш мумкин.

Айрим соҳа ва тармоқларда коррупция билан боғлиқ жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг тизимли тус олгани, масъул раҳбарларда бу ҳолатга қарши курашда қатъият ва ироданинг, узоқни кўра билиш, сезгирлик ва ҳушёрликнинг етишмаётгани ҳозирги салбий ҳолатнинг сабабларидан биридир“, дея гапириб ўтган Ниғматилла Йўлдошев.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019