Ўтган 8 ойда содир бўлган ёнғинларда 27 киши қутқарилди, 76 нафари ҳаётдан кўз юмди

12:02 05 Сентябр 2019 Жамият
52 0

Ёнғин хавфсизлиги хизмати ходимлари томонидан 2019 йилнинг ўтган 8 ойи давомида ўтказилган профилактик ишлари натижасида 14684 та бино ва иншоотда ёнғин келиб чиқиш хавфи олди олинган. Содир бўлган ёнғинларни ўчириш вақтида кўрилган тезкор ҳаракатлар натижасида 27 нафар инсонлар қутқарилган, 462 бош уй хайвонлари, 99 хил техникалар, 182 млрд. сўмдан зиёд бино ва иншоотлар қурилмалари ва 78 млрд. сўмдан ортиқ моддий бойликлар сақланиб қолинган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ФВВ ЁХББ ОАВ билан ҳамкорлик қилиш бўлинмаси  хабар берди.

Шунингдек, фуқароларнинг ёнғин хавфсизлигини таъминлашга оид билим кўникламаларига эга бўлиб бориши натижасида 2019 йилнинг ўтган 8 ойи давомида содир бўлган ёнғинлар, 2018 йилнинг мос даврига нисбатан 309 тага, ёнғинларда инсонларнинг ҳалок бўлиши 14 тага ва тан жароҳати олиши 45 тага камайган.

Лекин олиб борилаётган ишларга қарамасдан 2019 йилнинг ўтган 8 ойи давомида республика ҳудудида жами 7439 та ёнғинлар қайд этилиб, ушбу ёнғинларда 76 нафар инсон ҳалок бўлган ва 208 нафар киши тан жароҳати олган. Жами содир бўлган ёнғинларнинг 68,7 фоизи аҳоли яшаш жойларида, 12,6 фоизи тадбиркорлик субъектлари объектларида, 5,7 фоизи транспорт воситаларида ва 1,6 фоизи давлат тасарруфидаги объектларида юзага келган. Ёнғинларнинг 37,9 фоизи очиқ оловдан эҳтиётсизлик билан фойдаланиш, 30,4 фоизи электр ускуналаридан фойдаланиш қоидаларини бузилиши, 12,2 фоизи иситиш печларининг носозлиги ёки улардан нотўғри фойдаланиш, 9,4 фоизи болаларнинг шўхлиги ва 4,1 фоизи транспорт воситаларидан фойдаланиш ва тузилиши қоидаларининг бузилишидан содир бўлган.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019