Отангизнинг қабрини топа оласизми?

17:25 18 Февраль 2019 Жамият
804 0

Фото: Муҳаммад Карим

“Халқ сўзи Online”. Аҳмадали Шерназаров/Сирдарё. Халқимиз “Ҳар бир киши етти отасининг исмини билиши керак” дейди. Бу нақл замирида катта маъно бор ва унда энг аввало ота-боболаримиз хотирасига ҳурмат- эҳтиром мужассам. Аммо орамизда, етти ота-онасининг номи у ёқда турсин,мозор шайхларидан “Мен фалончининг ўғлиман, отамнинг қабрини тополмаяпман” деб ёрдам сўрайдиганлар ҳам учрайди. Бундан маълумки, улар яқинлари дафн этилган қабристонга 10 — 20 йил келмаган, мангу қўнимгоҳ эса ўша вақтдагидек эмас, анча кенгайиб кетган...

Гулистон шаҳридаги “Қаропчи” қабристонида бўлган тадбирда ана шу афсусланарли ҳаётий мисол асносида қабристонларни обод қилиш, тартибга келтириш, фарзандларимиз онгига қабрларни зиёрат қилиш хайрли иш эканлигини сингдириш, бир сўз билан айтганда, мазкур манзилларда ҳам инсонлар ётганлигини эсдан чиқармаслик хусусида гап борди.

Маросимда вилоятдаги барча қабристонларни тартибга келтириш, кўкаламзорлаштириш, ободонлаштириш бўйича зарур тавсиялар берилди. Хусусан, барча мозорларни ўзбекона сомон сувоқ билан қоплашга келишиб олинди. Ва бу ишлар халқимизга минг йиллардан буён тантана улашиб келаётган Наврўз айёмигача якунланиб, шарқона Янги йил арафасида ўтганларнинг руҳи ҳам шод қилинадиган бўлди.

Тадбирда Сирдарё вилояти ҳокими Ғ. Мирзаев, Ўзбекистон мусулмонлари идораси масжидлар бўлими мудири М. Қаюмов иштирок этдилар ва сўзга чиқдилар.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019