Ота ўз транспортида рафиқаси ва фарзандини уриб юборди

12:44 03 Апрель 2018 Дунё
1128 0
Фото: Don24

Хитойнинг Шаньдун музофотида эркак ҳайдовчи катта тезликда келиб уриб юборган электр скутеридаги аёл киши ҳамда болани аянчли аҳволда ташлаб қочиб кетган.

Лекин эркак киши ҳалок бўлаётган ўзининг турмуш ўртоғи ва ўғли эканлигини ҳатто тасаввур қила олмасди. Кейинчалик полиция ходимлари томонидан ушланган айбдор ҳайдовчи ҳақиқатни билганида, уввос солиб йиғлаб юборган.

 “Mirror”нинг ёзишича, воқеа гувоҳлари зудлик билан тез тиббий ёрдамни чақиришган. Аммо норасида гўдакнинг ҳаётини қутқариб қолишни иложи бўлмади. Аёл киши эса касалхонада жонлантириш бўлимида ётибди.

Ҳалокат олдидан она-бола қариндошлариникига кечки овқатни бирга қилиш учун бораётган бўлган. Эри эса ўз автоуловида худди шу жойга улгуриш учун йўлга чиққанда ана шу  бахтсиз ҳодиса содир этилган.   
 

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?