Ўзбекистонлик чавандозлар финалга чиқди

14:58 09 Сентябр 2018 Спорт
293 0
Фото: Ҳасан Пайдоев, "Халқ сўзи".

Тошкентда давом этаётган От спортининг тўсиқлардан сакраш (конкур) тури бўйича Жаҳон кубогининг финал босқичи қизғин давом этмоқда. Муросасиз курашларга бой бўлган мусобақалар натижаларига кўра,  кучли 10 талик финал иштирокчилари номи аниқланди. 
Эътиборлиси, улар орасида икки нафар ўзбекистонлик чавандозлар ҳам бор. Биринчи конкурда бизнинг чавандозлар яхши вақт кўрсатиб ва тўсиқларни жарима очкосиз ўтиб пешқадамлик қилган бўлса, иккинчи конкурда уларни ҳаяжон босди шекилли Саидамир Турғунбоев ва Абдушукур Собиржонов тўсиқларни тушириб жарима очколарни ўз ҳисобига ёзишди.
Шунга қарамай, икки гит натижаларига биноан, вакилларимиз финалга чиқишга муваффақ бўлиб, энг яхши спортчилар ўнталигига киришди. 
Жаҳон кубогининг финали бугун бўлиб ўтмоқда.  Унда олдинги мусобақаларнинг жарима очколари ҳисобга олинмайди.
 


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар