Остонадаги беш қаватли савдо маркази Ўзбекистон тадбиркорларга ижара ҳақисиз фойдаланишга берилди

15:58 24 Октябр 2018 Жамият
782 0

Ўзбекистон Республикасининг Қозоғистондаги элчихонаси, Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субьектларининг экспортини қўллаб-қувватлаш жамғармаси ва Қозоғистондаги расмий ҳамкори -“NUR GROUP” ўртасида имзоланди. Унга кўра, “Самгау” номли беш қаватли (30 000 кв.м майдонга эга) савдо маркази Ўзбекистон тадбиркорларига ижара ҳақисиз фойдаланишга топширилди.

Бу ҳақда Республика “Ҳунарманд” уюшмаси матбуот хизмати хабар бермоқда. “Самгау” савдо марказининг бешинчи қаватида ҳунармандчилик маҳсулотлари дўконлари ҳамда Ўзбекистон маданият маркази ташкил етилган.

Савдо марказининг 2500 кв.м майдонини ташкил этаётган Ўзбекистон маданият марказида Самарқанд, Бухоро, Хоразм вилоятлари ва Тошкент шаҳрининг тарихий обидалари, маданияти ва ҳунармандчилик санъати акс эттирадиган ҳар бир вилоят учун 150 кв.м жами 600 кв.м майдонини эгаллайдиган доимий фаолият кўрсатадиган вилоят бурчаклари ташкиллаштирилмоқда.

Ҳозирда Савдо марказида республикамизнинг барча ҳудудларида фаолият олиб бораётган 15 нафар уста ҳунармандлар ўз ҳунармандчилик маҳсулотларининг савдосини йўлга қўймоқда.

Савдо марказининг биринчи қаватида Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги, қандолат, консерва, озиқ -овқат маҳсулотлари,иккинчи қаватида гилам бозори, учинчи қаватида мамлакатимизда ишлаб чиқарилаётган тўқимачилик маҳсулотлари, эркаклар, аёллар ва болалар кийимлари ва бошқа маҳсулотлари, тўртинчи қаватида Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган мебеллар ва маиший техника маҳсулотлари савдоси ташкил этилган.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Муштарийлар учун ажойиб янгилик!

Юқоридаги суратда бунинг учун нима қилиш лозимлигини томоша қилишингиз мумкин.

09 Декабрь 2019