Остонада бомба ҳақидаги хабар туфайли мактаб ўқувчилари хавфсиз жойга кўчирилди

15:26 14 Ноябрь 2018 Дунё
520 0

Иллюстратив фото

Қозоғистоннинг Остона шаҳридаги 22-умумий ўрта таълим мактабидан 1800 дан зиёд кишини бомба ҳақидаги хабар туфайли хавфсиз жойга кўчирилди.

Шаҳар полицияси департаменти хабарига кўра, бугун эрталаб тахминан соат 8:00да 102 телефон рақамига мактаб директори қўнғироқ қилган. У номаълум киши томонидан мактаб биносида соат 11:00да портлаш бўлиши ҳақида огоҳлантирганини айтган. Воқеа жойига етиб келган тартиб посбонлари ҳудудни ўраб олиб, таълим даргоҳидаги ўқувчилар, педагоглар ва ходимларни эвакуация қилган. Уларнинг сони 1800 кишидан ортиқ.

Иншоотни текшириш 10:05 да ниҳоясига етказилган. У ердан хавфли ва тақиқланган буюмлар топилмаган. Шундан сўнг ҳалқа олиб ташланган.

“Тезкор қидирув амалиёти чоғида вояга етмаган шахс ушланди. 15 ёшли ўқувчи безорилик қилиш мақсадида мактабда портлаш бўлиши ҳақида ёлғон хабар берганини тан олди”, - дейилади департамент хабарида.

Айни пайтда террорчилик ҳужуми ҳақидаги ёлғон хабар бўйича суддан олдинги суриштирув ишлари олиб бориляпти.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019