Ўсмир концертга бориш учун йўловчи самолётини ўғирлашга уринди

12:05 03 Август 2018 Дунё
298 0
Фото: Twitter/New York Post

АҚШнинг Арканзас штатида 18 ёшли Цемаркус Девон Скотт йўловчи самолётини ўғирлашга уринди.

New York Post нашрида ёзилишича, ўсмир маҳаллий аэропорт панжарасидан ошиб ўтаётганда уни полиция ходимлари пайқаб қолган. У самолётгача етиб бориб, унинг учувчилар кабинасига чиқишга улгурган. Аммо шу пайтда тартиб посбонлари томонидан қўлга олинган. Ўсмирга айблов эълон қилинди. Яқин орада суд бўлиб ўтади.

Скотт эса қўшни штатдаги концертга етиб бориш учун самолётни олиб қочмоқчи бўлганини тан олди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар