Осиё тараққиёт банки Ўзбекистонга 300 миллион АҚШ доллари ажратади

15:50 27 Июль 2018 Иқтисодиёт
300 0
Фото: uza.uz

Бугун Молия вазирлигида “Иқтисодий бошқарувни такомиллаштириш дастури” лойиҳасини амалга ошириш доирасида 300 млн. АҚШ доллари миқдорида заём Битими имзоланди. Бу ҳақида вазирлик матбуот хизмати хабар берди.

Битим Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ўринбосари, молия вазири Жамшид Қўчқоров ва Осиё тараққиёт банки томонидан битим ОТБнинг Ўзбекистондаги Доимий ваколатхонасининг раҳбари вазифасини бажарувчи Синди Малвичини томонидан имзоланди.

Ўзаро мулоқот чоғида Синди Малвичини ОТБ раҳбари ва аъзолари номидан Ўзбекистон Ҳукуматига ўз ҳурмат ва эҳтиромини изҳор этди.

У мамлакатнинг иқтисодий бошқарувини такомиллаштириш, барқарор инвестицион муҳитни яратиш ва иқтисодиётда хусусий секторнинг иштирокини оширишга интилишига қаратилган тадбирлар Ўзбекистон ва Осиё тараққиёт банки ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликнинг асосий истиқболли йўналишлари бўлишини таъкидлаб ўтди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар