Осиё от спорти федерация Бош Ассамблеясининг бу йилги конференцияси Тошкентда бўлиб ўтади

18:17 09 Сентябр 2018 Спорт
125 0
Фото: Ҳасан Пайдоев, "Халқ сўзи".

Хабар берганимиздек, айни пайтда “Аллюр“ от спорти клубида От спортининг тўсиқлардан сакраш (конкур) тури бўйича Жаҳон кубогининг финал босқичи бўлиб ўтмоқда. Унда юртимиз ва хорижий давлатларнинг тегишли вазирлик ва идоралари раҳбарлари ҳам иштирок этмоқда.

Тадбир меҳмонларидан бири, Осиё от спорти федерацияси президенти Ҳамад бин Абдулраҳмон ал-Аттия жаноблари “Халқ сўзи“ учун эксклюзив интервью берди.

- Сизга бир хушхабар айтмоқчиман. Осиё от спорти федерация Бош Ассамблеясининг бу йилги конференциясини Тошкентда ўтказишга қарор қилдик, -дейди у. - Унда нафақат федерация вакиллари, балки 45 давлатнинг от спортига масъул вазирлик ва идоралари раҳбарлари иштирок этиб, Ўзбекистонда мазкур соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар билан яқиндан танишадилар. Мақсадимиз Ўзбекистонни Марказий Осиёдагина эмас, балки Осиёда от спорти ривожланган марказлардан бирига айлантиришга ҳар томонлама кўмаклашишдир.

Суҳбатнинг тўлиқ варианти билан танишмоқчи бўлсангиз, сайтимизни кузатиб боринг.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар