Осиё Олимпия Кенгаши президенти бошчилигидаги делегация Тошкентга келади

17:05 25 Апрель 2018 Спорт
521 0
Фото: Milliy Olimpiya qo’mitasi

28-29 апрель кунлари Миллий олимпия қўмитаси президенти, Ўзбекистон футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Умид Аҳмаджонов таклифига биноан Осиё Олимпия Кенгаши президенти Шайҳ Аҳмад ал-Фаҳад ал-Сабах бошчилигидаги делегация юртимизда меҳмон бўлади.

Миллий Олимпия қўмитаси хабарига кўра, Осиё Олимпия Кенгаши делегациясининг пойтахтимизга ташрифи давомида томонлар расмий учрашув ўтказиш билан бир қаторда, ҳамкорлик алоқаларини янада ривожлантириш, спортчиларимизнинг Жакартадаги Осиё ўйинларига тайёргарлик жараёни, мамлакатимизда спорт тараққиёти ва Олимпия ҳаракатига оид бошқа масалаларни ҳам муҳокама қилишлари кўзда тутилган.

Делегация таркибидан, шунингдек, Ҳусайн ал-Мусаллам (Осиё Олимпия Кенгаши Бош котиби), Ҳайдар Фармон (Осиё Олимпия Кенгаши "Осиё ўйинлари-2018" директори), Люсен Альварес (Осиё Олимпия Кенгаши котиби), Аҳмад Азиз ал Аттия (Осиё Олимпия Кенгаши медиа офицери)лар ўрин олган.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар