Осиё ўйинларини футболчиларимиз бошлаб беришади

Яна бир неча кундан сўнг Жакартада Осиё ўйинлари старт олади. Турган гапки, спорт турлари ичида, айниқса, футбол бўйича баҳсларга қизиқиш юқори даражада бўлади.
Олдинроқ ушбу нуфузли мусобақада иштирок этадиган футболчиларимиз рўйхатини эълон қилган эдик. Терма жамоамиз мусобақада “B” гуруҳидан жой олган. Гуруҳ босқичида Равшан Ҳайдаров шогирдларига Таиланд, Бангладеш ва Қатар терма жамоалари рақиб бўлади.
Осиё ўйинлари ташкилий қўмитаси (INASGOC) бугун футбол бўйича гуруҳ босқичи учрашувлари тақвимини маълум қилди. Унга кўра, Ўзбекистон терма жамоаси 14 август куни биринчи тур доирасида Бангладеш терма жамоасига қарши майдонга тушади.
Эътиборингизга терма жамоамизнинг гуруҳ босқичидаги учрашувлари санаси ва вақтини маълум қиламиз:
14 август, 1-тур:
Ўзбекистон – Бангладеш
Жакарта. “Пакансари” стадиони
Бошланиш вақти: 14:00
16 август, 2-тур:
Қатар – Ўзбекистон
Жакарта. “Пакансари” стадиони
Бошланиш вақти: 17:00
19 август, 3-тур:
Таиланд – Ўзбекистон
Жакарта. “Пакансари” стадиони
Бошланиш вақти: 17:00
Изоҳ: Ўйинлар бошланиши Тошкент вақти билан кўрсатилган
Эслатиб ўтамиз, XVIII Осиё ўйинларининг тантанали очилиш маросими Жакартадаги “Gelora Bung Karno Stadium”да 18 август куни маҳаллий вақт билан 18:08(Тошкент вақти билан – 16:08) да бошланади.
Кўп ўқилганлар
- Ихтиёр Абдуллаев ДХХ раҳбарлигидан кетди, ўрнига Абдусалом Азизов тайинланди
- Самарқандлик тадбиркор от федерациясига раҳбар этиб тайинланди
- Археологлар диққатига: Риштон туманидан динозавр қолдиқлари топилди
- Ёт андозалаp, мавҳум ғоялаp, қурама тиллар пойтахтимизнинг қиёфаси бузилаётганига қачонгача жим қараб турамиз?
- Ихтиёр Абдуллаев сўнгги бир йилда икки оғир операцияни бошдан кечирган
- Тошкент шаҳрида 2005 — 2011 йилларда ҳокимлик қилган Абдуқаҳҳор Тўхтаев 2005 йили “Вузгородок”да нима бўлганини айтиб берди
Муҳокама қилинган
- RAVON кетма-кет учинчи ой ҳам Россия бозорида бирорта автомобиль сота олмади
- Давлат солиқ қўмитаси ишга таклиф этади
- Ўзбекистон ва Миср ҳамкорлигига оид 12та ҳужжат имзоланди
- Осиё ўйинлари қаҳрамонлари тантанали равишда кутиб олинди (фотожамланма)
- Тест синовлари: имтиҳондаги ғаройиб қаллоблик фош бўлди
Afisha
Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.
05 Февраль 2019
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг: