Осиё ўйинларида иштирок этадиган ўзбекистонлик боксчилар таркиби маълум бўлди

10:53 18 Июль 2018 Спорт
312 0
Фото: МОҚ

Жакартада бўлиб ўтадиган Осиё ўйинларида қайси боксчиларимиз юртимиз шарафини ҳимоя қилиши аниқ бўлди. 

Олимпиада чемпиони Шаҳобиддин Зоиров ушбу мусобақада иштирок этмаслиги ойдинлашди. 

Бокс федерациясидаги манба берган маълумотларга кўра, бокс бўйича Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси Осиё ўйинларида қуйидаги таркибда иштирок этади:

-49кг: Ҳасанбой Дўсматов
-52кг: Жасурбек Латипов
-56кг: Миразиз Мирзаҳалилов
-60кг: Шунқор Абдурасулов
-64кг: Иқболжон Холдоров
-69кг: Маҳмуд Ғоипов
-75кг: Исроил Мадримов

Маълумот учун, бу йилги ўйинлар учун вазнлар қисқартирилган. -81кг, -91кг ва +91 кг вазн тоифаларида жанглар ўтказилмайди.

Эслатиб ўтамиз, Осиё ўйинлари Индонезияда бўлиб ўтади. Мусобақа 18 август куни старт олади.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар